Yangiliklar

“Халқ таълими тизимидаги психологик хизмат йўналишида инновацион ёндашувни жорий этиш” мавзусидаги вилоят психологлар форуми ўтказилди.

Жорий йилнинг 29 ноябр куни Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис Марказининг 2022 йил 8 ноябрдаги 62-сонли ҳамда  Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 153-сонли буйруқлари  асосида   Жиззах  шаҳридаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Халқ таълими тизимидаги психологик хизмат йўналишида инновацион ёндашувни жорий этиш” мавзусидаги вилоят психологлар форуми ўтказилди. Ушбу анжуманга вилоят бўйича 13 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан 26 нафар  методист-психологлари ҳамда тажрибали, изланувчан ва фаол таълим муассасалари психологлари 150 нафари иштирок этишди.


Вилоят бўйича ташкил этилган форумнинг асосий мақсади –  вилоят халқ таълими тизимига татбиқ этиш, халқ таълими тизимидаги психологик хизмат йўналишида инновацион ёндашувни жорий этиш, психологларнинг ижодий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш, ижодий изланишларини ривожлантириш, психологик хизматга оид ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, психологик хизмат соҳасидаги ривожланган давлатлар иш тажрибаларини ўрганиш, талқин этиш,  халқ таълими тизимида психологик инновацион ёндашув,  психологларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ўзаро ҳурмат, манфаатларини инобатга олинишидан иборатдир. Вилоят психологлар Форумида Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис  Маркази вакили С.Рахимова,  Жиззах Педагогика университети профессор-ўқитувчилари Г.Қаршибоева, Ж.Мажидовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Форум дастурига асосан ялпи йигилишдан сўнг, иштирокчилар белгиланган мавзулар бўйича шўъба йиғилишларида ўз фаолиятларини  давом эттиришди.


Форум жараёнида тизимда ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий ва интеллектуал ривожланишини таъминлашда, олиб борилаётган психологик хизмат ҳамда касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий шакл ва услубларини жорий этишда ютуқларга эришган жами 30 нафар амалиётчи психологлар Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис Маркази ва вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

;