Yangiliklar

Жорий йилнинг 9 январь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси (UNICEF) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида UNICEF халқаро ташкилоти томонидан умумтаълим муассасалари учун болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш

Жорий йилнинг 9 январь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси (UNICEF) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида UNICEF халқаро ташкилоти томонидан умумтаълим муассасалари учун болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича намунавий Низомни муҳокама қилиш бўйича семинар ўтказилди. Мазкур семинарда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази Ижтимоий психологик хизмат иштирок этишди.

Машғулотлар давомида умумтаълим муассасаларида намунавий таъминотни амалга ошириш учун зарур бўлган аниқ ҳаракатлар-тадбирларни муҳокама қилиш  жумладан: боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, боланинг ҳаёти, саломатлиги ва дахлсизлигини ҳимоя қилиш, болага нисбатан камситиш ва зўравонликка йўл қўймаслик, боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, умумий таълим муассасаларида болалар учун хавфсиз муҳитни таъминлаш, боланинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш, болаларга зўравонлик ҳодисалари ҳақида хабар бериш ва уларни эшитиш имкониятини таъминлаш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

;