Yangiliklar

Ҳазорасп туманида, ЮНИСЕФ техник кӯмаги ва Республика ташхис маркази томонидан ташкил қилинган 3 кунлик ӯқув - амалий семинар бошланди.

Бугун Ҳазорасп туманида Республикамиз миқиёсида ЮНИСЕФ техник кӯмаги ва Республика ташхис маркази томонидан ташкил қилинган 3 кунлик ӯқув - амалий семинар бошланди.

Семинар ЮНИСЕФ лойиха ижтимоий ходими, УрДУ ӯқитувчиси ва " Гармония" психологик маркази раҳбари Мохира Ахмедова, ЮНИСЕФ лойиха ижтимоий ходими, мустақил эқперт Шахноза Матчановалар томонидан " Болаларни руҳий саломатлиги ва ижтимоий-психологик ёрдам асослари, жумладан фавқулотдаги вазиятларда " мавзусида бӯлиб ӯтди.

Семинарда Ҳазорасп туман халқ таълими бӯлимининг, болалар ижтимоий - психологик қӯллаб - қувватлаш бӯлимининг методист -психологи Шукуржон Рахмонова ва тумандаги умумий ӯрта таълим мактабларининг психологлари қатнашди.

Ушбу ӯқув семинар ЮНИСЕФ техник кӯмагида, Қолумбия Университетининг ижтимоий иш мактаби, АҚШ билан хамкорликдаги " Ӯзбекистон ижтимоий ишни такомиллаштириш " лойиҳаси ҳамда " Руҳий саломатлик ва ижтимоий - психологик ёрдам бӯйича " тренинг материаллари асосида ташкил этилди.

Ӯқув- амалий семинар давомида экспертлар томонидан семинар мавзуси бӯйича иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилиб, фикрлар тингланди.

Эслатиб ӯтамиз умумий ӯрта таълим мактаб психологлари учун ӯқув- амалий семинар қурслари, Ҳазорасп туманимизда 23- майдан 25- майга қадар давом этади.

;