Yangiliklar

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар

             Жорий йилнинг 26 ноябрь куни “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар” мавзусида халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган методистлар, психологлар ҳамда умумтаълим фанлари дарсликларининг муаллифлари учун семинар бўлиб ўтди.

             Семинарни Халқ таълими вазири ўринбосари Вохобжон Ражапов очиб, иштирокчиларига мактабларда ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар, юксак билимли ва замонавий фикрлайдиган ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришда, жорий этилаётган янгиликлар тўғрисида маълумот берди.

             ЮНИСЕФнинг Ёшлар ва ўсмирлар ривожланиши бўйича маслаҳатчиси Вольфсон Инна, Ўзбекистондаги Гёте Институтининг немис тили бўйича таълим соҳасида ҳамкорлик бўлими ходими Исматиллаева Дилором, Халқ таълими вазирлигининг бош мутахассиси Мамадалиев  Абдукамол, Республика таълим маркази директори ўринбосари Тиллабоев Исроил ва Республика ташхис марказининг бўлим бошлиғи Фозилжонов  Ҳаётнинг амалга оширилган ишлар ва режалар юзасидан тақдимотлари тингланди. 

             Семинар давлатимиз раҳбарининг ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтиришнинг янги тизимини яратиш борасидаги муҳим ташаббуси доирасида ташкил этилган бўлиб, касб-ҳунарга йўналтириш усулларини муҳокама қилиш, умумтаълим фанлари дарсликларига касбий кўникмаларни сингдириш соҳада халқаро ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўтказиди.

;