Video galleria

Биз ҳаракатларимиз учун жавобгармиз

2023 йил 12 май куни Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2023 йилга мўлжалланган стратегик режасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тренинг машғулотлари асосида Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани мактаб психологлари учун “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш учун “Биз ҳаракатларимиз учун жавобгармиз” мавзусида ўқув амалий машғулотларини ўтказишга мўлжалланган Дастури” асосида семинар-тренинг ўтказилди. Машғулотларда Дастурнинг паспорти, мақсад ва вазифалари, профилактик тадбирларнинг самарадорлиги ва яхлитликни таъминлаш мақсадида мактаб профилактика дастурини амалга ошириш, дарсларни ўтказишнинг фаол усуллари ҳамда мактаб психологи, синф ўқитувчисининг вазифалари хусусида батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, мазкур жараёнда психологларнинг амалиётда фойдаланишлари учун диагностика методлари ва коррекцион усулларни ўтказиш мақсадида амалий тавсиялар берилди.

;