Наманган вилояти, Наманган туманида 2022 йил 7 май куни Халқ таълими бўлими, тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактаби, туман бандликка кўмаклашиш ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ёшларини касб-ҳунарга йўналтириш, келгуси касбларини онгли ва мустақил танлашларига кўмаклашиш мақсадида "Касбим-менинг фахрим" мавзусида очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди. Тадбирда 2-сон касб-ҳунар мактабига умумтаълим мактабларининг 600 нафар 9-синф битирувчилари ташриф буюришди. Касб-ҳунар мактаби ҳаёти, яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра 238 нафар битирувчи ёшларимиз ушбу даргоҳда ўқиш истагини билдиришган.