Video galleria

Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида 2022 йил 14 май куни "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида 2022 йил 14 май куни Халқ таълими бўлими, Мингбулоқ педагогика коллежи билан ҳамкорликда умумтаълим мактабининг битирувчи ёшларни таълимни кейинги босқичига жалб этиш, касб-хунарга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди. Очиқ эшиклар тадбирига умумтаълим мактабларининг 1328 нафар битирувчилари ташриф буюришиб, коллеж ҳаёти, таълим олиш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, жами 478 нафар битирувчи ёшларимиз коллежда ўқиш истагини билдиришган бўлсада, 312 нафари шу куннинг ўзида коллежда ўқишни давом эттириш мақсадлари аниқ эканлигини маълум қилдилар.

;