Video galleria

Тўғри касб танлаш – инсонни бахтга етаклайди, аёлларнинг ишбилармонлик қобилияти эса тараққиёт учун муҳим ресурсдир.

Тўғри касб танлаш – инсонни бахтга етаклайди, аёлларнинг ишбилармонлик қобилияти эса тараққиёт учун муҳим ресурсдир. Бугун Ўзбекистон туманида “Касблар фестивали” ҳамда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичлари бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, ҳалқ таълими бўлими ҳамда ЎзЛиДеП туман Кенгаши томонидан ташкилланган тадбирда ўқувчи-ёшларни замонавий касб-ҳунарга йўналтириш, хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш борасида юртимизда, хусусан туманда амалга оширилаётган муҳим жараёнлар ҳақида сўз борди. Изланувчан ва иқтидорли ёшларнинг ўқиш жараёнларида эгаллаган касблари бўйича кўргазмалари ҳамда ишбилармонлар аёлларнинг иш намуналари намойишлари барчага манзур бўлди

;