Video galleria

2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИДА ТАЖРИБА-СИНОВ ТАРИҚАСИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ЎЗИНИНГ ИЖОБИЙ НАТИЖАСИНИ КЎРСАТДИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Aлоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорига асосан 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Республика бўйича 31 та умумтаълим мактабларида тажриба-синов тариқасида инклюзив таълим ташкил этилди. Ушбу мактабларда жами 85 нафар алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчилар таълим олмоқда. Улар орасида эшитишда, кўришда нуқсони бўлган, интеллектуал ривожланишнинг потенциал бузилмаган имкониятлари билан руҳий ривожланишда орқада қолган, аутистик спектри бузилган, нутқида оғир нуқсонлар бўлган, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган ва бошқа ташхисли болалар таҳсил олади.

;