Video galleria

Тўғри танланган касб-келажагимиз гаровидир

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Тўғри танланган касб-келажагимиз гаровидир” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Семинарда Тошкент вилоятининг барча туман (шаҳар) “Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказ”лари методистлари ва Янгийўл туманининг амалиётчи психологлари иштирок этишди. Семинар тренинглар жараёнлари ўзгача тартибда ташкил этилиб, унда туман (шаҳар) методистлари мактаб психологлари учун юқори ва бошланғич синфлар кесимида ўқувчилар иштирокида мастер-класслар ташкил этишди. Жумладан: Янгийўл, Ангрен шаҳар, Паркент, Бўка, Оққўрғон, Оҳангарон, Қибрай ҳамда Пскент туманларининг “Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказ”лари методистлари тренинг машғулотлари ташкил этишда фаоллик кўрсатишди. Асосан бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад – касб-ҳунар танлашда қайси жиҳатларга эътибор бериши кераклиги ва касбга нисбатан илиқ муносабатда бўлиш сирлари, жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, она ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш.

;