Yangiliklar

“Инклюзив таълимда буллинг ва зўравонликнинг олдини олиш” мавзусида ўқув-семинар

2024 йил 2 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳар Сергели туманидаги
7-умумтаълим муассасасида бошланғич синф ўқитувчилари, педагогик жамоа, юқори синф ўқувчилари, туман мутахассислари, Сергели туман хотин-қизлар ҳамда мактаб микрохудудидаги махалла фаоллари учун “Инклюзив таълимда буллинг ва зўравонликнинг олдини олиш” мавзусида ўқув- семинар ташкил этилди.

Ўқув – семинарда - “Ўзбекистонда инклюзив таълим”, “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар, айниқса ўқувчи қизларнинг мактабда ва оилада зўравонликка учрашининг олдини олиш” мавзуларида маърузалар тингланди.

Ўқув - семинарнинг асосий мақсади - педагогик  ходимлар ва аҳоли ўртасида инклюзив таълим маданиятини шакллантириш ва инклюзив таълим ҳақида билимларни алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болаларга (қизларга) нисбатан ижобий муҳитни шакллантириш, Ўзбекистонда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, уларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш борасидаги муаммоларни бартараф этишдан иборат.

Ушбу ўқув семинарда Сергели туман хотин-қизлар қўмитаси, туман махалла вакиллари фаол иштирок этдилар.

Ўқув семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга марказ методистлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Ўқув-семинарда инклюзив таълимнинг назарий ва амалий масалалари қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:

1. Инклюзив таълим фалсафаси ва амалиёти/Махсус таълим эҳтиёжлари.

2. Ногиронлик нима?

3. Қулайлик яратиш/ўқиш учун қулай шароит яратиш.

4. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (таянч харакатида,кўришида, эшитишида, интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган) учун коррекцион ёндашув.

5. Ўқув дастурини мослаштириш.

6.  Оилавий шароитларини ўрганиш.

7. Алоҳида таълим эҳтиёжли болалар (қизлар)га нисбатан учрайдиган зўравонлик ҳолатларини олдини олиш, бартараф этиш ва профилактика ишларини ташкил этиш бўйича тавсиялар.

8.Ҳар бир иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари билан танишиш кўзда тутилган.

Бунинг натижасида мамлакатимизда шаклланиб келаётган инклюзив таълимнинг таркибий тузилиши, иш мазмуни, шакл ва усуллари, фаолият йўналишлари, мутахассис кадрлар билан таъминланиши, электрон ахборотларнинг тезкор айланиши, олиб борилаётган илмий тадқиқот ва методик ишлар, унинг ўқув-методик таъминоти ва бошқа йўналишлари бўйича янада ривожлантириш йўналишларида қабул қилинадиган хулосалар ва амалий тажрибаларга асосланган тавсиялар, истиқболдаги вазифаларни, амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилашда муҳим амалий аҳамиятга эга бўлади.

Ўқув-семинарнинг иштирокчиларининг ҳулосалари асосида улар томонидан бериладиган якуний тавсиялар республикамиздаги инклюзив таълим йўналишини замонавий талаблар даражасида ривожлантириш йўлидаги алоҳида аҳамиятга эга босқич бўлиб ҳизмат қилади.

;