Yangiliklar

Оилада бола тарбиясини ташкил этишнинг педагогик хусусиятлари


        “Жамият” ва “Оила” тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бу боўлиқлик жамиятнинг оилаларсиз мавжуд бўлмаслиги ҳамда ўз навбатида оиланинг маълум бир жамият таркибида вужудга келиши ва яшовчанлигида кўринади. Оила ҳамда жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатлар икки томонлама алоқадорлик хусусиятига эга. Ҳар бир оила умумжамият талаблари асосида фаолият юритади. Жамият тараққиётининг ривожи эса унинг баўрида мавжуд бўлган оилаларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий қиёфасининг шаклланганлик даражасига бевосита боўлиқдир. Чунончи, ижтимоий борлиқнинг оилалар зиммасига қўядиган талаблари унинг манфаатларига зид бўлмаса, аксинча, оилалар фаровонлиги, тинчлигини таъминлашга ёрдам берса, оилалар томонидан ижтимоий талабларнинг қўллаб-қувватланиши, уларнинг амалдаги ижросини таъминлаш кўрсаткичи вазифаси юқори бўлади.

Илмий-педагогик, психологик, физиологик ҳамда фалсафий асарларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, оила бола учун энг муҳим тарбиявий муҳит бўлиб, бу муҳитда шахс камолоти учун муҳим ҳисобланган хулқ-атвор, ирода, тавсиф ва дунёқараш шаклланади.

Бола оила тимсолида жамиятнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини кўради, жамият талаблари моҳиятини илк бора шу кичик жамоа орасида англайди.

Оилавий муносабатлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб қолмасдан, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради. Хусусан, фарзандларнинг бевосита таъсири туфайли уларнинг қизиқиш ҳамда фаолиятлари доираси кенгаяди, ўзаро алоқалари бойиб боради, реал ҳаёт мазмунини чуқурроқ англаш, яъни фарзандлар камолоти, келажаги тимсолида ўз умри давомийлигини кўриш ҳолати юз беради.

Шахснинг маънавий сифатларга эга бўлиши, унда маънавий билимларга нисбатан эҳтиёж ва қизиқишнинг пайдо бўлиши оила тарбияси асосида амалга ошади. Оилада қарор топган соғлом маънавий-руҳий муҳит фарзандларининг етук, баркамол бўлиб вояга етишлари учун беқиёс аҳамиятга эгадир.

Шарқда азал-азалдан оила тарбиясига юксак баҳо бериб келинган. Тоталитар тузум даврида эса оиланинг шахс тарбиясида тутган ўрни инкор этилиб, уни ижтимоий борлиқ воситасида тарбиялашга ҳаракат қилинган эди.

Миллий истиқболга эришувдан сўнг ўзликни англаш туйғусининг қарор топганлиги, ўтмиш қадриятларини ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортганлиги, оиланинг шахс камолотида тутган ўрни ва аҳамиятини холисона баҳолаш имконини беради. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов қуйидаги фикрларни баён этади: “Оила, турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. Ўзбекистон халқининг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки, оиланинг, қариндош уруғлар ва яқин одамларнинг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса унинг олий даражадаги маънавий қадрияти инсон қалбининг гавҳаридир”.

Ота-оналар ўз ижтимоий бурчини бажарар эканлар, фарзандларни меҳнат қилишга, уни ташкил этувчиларга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғусини шакллантиришга, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш, турли кўринишдаги муносабатларни уюштириш вақтида тартиб-интизомга амал қилиш, ижтимоий-меъёрларга оўишмай риоя этиш, соғлом турмуш тарзини яратиш, ўз шахсий ҳаётлари мазмунини белгилашдан мақсад, сўз ва фаолият бирлигини таъминлаш борасида ҳар томонлама ижобий ибрат намунасини кўрсатади.

Шахс шаклланишига таъсир этишнинг ижтимоий-руҳий асосига эга оила жамиятнинг ажралмас бўлаги сифатида ижтимоий вазифаларни бажариш билан бирга ўзига хос хислатларни ҳам акс эттирадики, бундай хислат психологик қарама-қаршилик ҳамда тавсифлар тўқнашувидан иборат ижтимоий муносабатлардан толиққан инсон организмининг ишчанлик қобилятини қайта тиклаш учун зарур бўлган мўътадил иқлимни ҳосил қила олади. Айнан шу туфайли инсон оилада ўзини эркин ҳис этади. Бу туйғу халқимиз руҳиятидаги ўзига хос хусусиятлардан биридир.

Оила тарбиясида объектив ва субъектив омилларнинг роли катта. Объектив омиллар сирасига: оиланинг моддий таъминоти ва фаровонлиги, шу билан бирга маиший турмуш даражаси, оила бюджетининг мавжуд ҳолати, ундан оқилона фойдаланиш борасидаги тажриба, соғлом руҳий муҳитнинг барқарорлиги ва ҳоказолар кирса; оиладаги шахслараро муносабатлар мазмуни, оила аъзоларининг физиологик-психологик, маданий жиҳатдан комиллик ҳамда маълумот даражаси, уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжлари ўртасидаги мутаносиблик, оилавий ҳаётни тартибга солиш борасидаги ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, бирлик тамойилларига таяниш ва шу кабилар субъектив омиллар сирасига киради.

Болаларда ижтимоий-дунёвий билимларни эгаллашга бўлган интилиш, ижтимоий фаолликнинг шаклланишида ота-оналарнинг самарали иштирок этиши ҳал қилувчи омил бўлиб, бу оила тарбиясини муваффақиятли амалга оширишдаги зарур шароитлардан биридир.

Оила тарбиясида болалар ҳаётини тўғри уюштириш, уларни вақтдан тўғри ва унумли фойдаланишнинг асосий гаровидир. Боланинг оиладаги вақтини ўйин, меҳнат ва ўқиш фаолиятларига тўғри тақсимлаш ниҳоятда муҳимдир.

Оила жисмоний ва психологик жиҳатдан соғлом, маънавий баркамол, меҳнатга ҳамда оилавий ҳаётга тайёр шахсни шакллантириб бериш лозим. Оила тарбияси мазмуни болаларга ижтимоий тарбиянинг машҳур йўналишлари-жисмоний ахлоқий, ақлий, эстетик, меҳнат, экологик, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий-ғоявий ҳамда жинсий таълим бериш, уларда фаолият кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборатдир.

Оила муҳитида ташкил этиладиган жинсий тарбия болаларни жинсий жиҳатдан чиниқтириш, уларни тозалик ва озодаликка ўргатиш, ўз соғлиги учун ғамхўрлик қилиш ва масъулиятли бўлишларини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар мазмунини ифода этади. Болаларнинг соғлом бўлишларида уларнинг кундалик ҳаётий режимига амал қилишлари ниҳоятда муҳимдир. Ота-оналар ёки оиланинг катта авлод вакиллари болаларнинг дам олишлари ва меҳнат қилишларини тартибга солишга аҳамият беришлари керак.

Организмнинг бир маромда ишлаши бола саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга ёрдам бериб қолмай, шу билан бирга унинг барча юмушлари тартибли ва сифатли бажарилиши учун ҳам имкон яратади.

Марказий асаб тизимининг мустаҳкамланиши учун яхши дам олиш талаб этилади. Тиниқиб ухлаш бош мия-асаб ҳужайраларининг тўла ором олишини таъминлайди. Бу эса бутун организмнинг мўътадил ўсишига, унинг иш қобилятини сақлаш ва қайта тиклашга ёрдам беради.

Инсон саломатлигини сақлашда эрталабки бадан тарбиянинг аҳамиятини болаларга тушунтириш ҳамда уларнинг эрталабки бадан тарбия билан шуўулланишига кўниктириб бориш ота-она назоратини талаб этади. Бадантарбия болани саранжомликка, интизомга ҳам ўргатиб боради.

Овқатланишнинг тўғри ташкил этилиши ҳам боланинг соғлом бўлиб ўсишининг асосий омилларидан биридир. Ота-оналар томонидан белгиланган муайян соатларда овқатланишга, овқатланишдан аввал қўл ювишга, овқатдан сўнг оғиз чайишга, шунингдек, кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун) тиш тозалашга, ҳафтада бир марта ванна (ёки душ, ҳаммом) да чўмилтиришга, қўл ва оёқ тирноқларини олишга одатлантириб бориш зарур. Ушбу ҳолатлар болада жисмоний маданиятни шаллантиради.

Оила тарбиясида болаларнинг ақлий жиҳатдан тарбиялаш ҳам муҳим ўрин тутади. Бу борадаги дастлабки вазифа ота-она томонидан боланинг қизиқиш ва эҳтиёжларини кўра билиш асосида тасаввур, идрок, тафаккур, хотира ҳамда диққатни такомиллаштиршга ёрдам берувчи машўулотларга жалб этишдан иборатдир. Шунингдек, маълум йўналишлар бўйича болада қизиқишни уйўота олиш, уни ривожлантириб бориш ҳам талаб этилади. Бу борада ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари дунёқараши, эҳтиёж ва қизиқишлари доираси ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган намуна тарбиявий омил бўлиб хизмат қилади. Оила муҳитида боланинг ақлий жиҳатдан тарбияланиб боришида конструкторлик ўйинлари (кубиклар ёрдамида уйлар қуриш, кесмалар асосида фано (тасвир) лар ҳосил қилиш ва бошқалар), фикр доирасини кенгайтиришга ёрдам берувчи спорт ўйинлари (шахмат, шашка)ни ташкил этиш турли мавзулардаги крассворд ва ребус топишмоқларини ҳал қилиш театр, музей ва кўргазмаларга ташриф буюриш ҳамда илм-фан, техника ва технология тараққиёти юзасидан суҳбатларнинг уюштирилиши бу борада ўзининг ижобий самарасини беради.

Ахлоқий тарбия оила тарбиясининг ўзагини ташкил этади. Оилада уюштирилажак ахлоқий тарбиянинг мақсади болаларда энг олий ахлоқий сифатлар ота-она ҳамда оиланинг бошқа аъзоларига, шунингдек, атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, катталарга ҳурмат, кичикларга мурувват, камтарлик, тўғри сўзлик, меҳнат севарлик, саховат, инсонпарварлик, адолат, виждон, ор-номус, ўурур, интизом, ижтимоий бурчни англаш ва ҳоказоларни шакллантиришдан иборатдир. Шахсда мазкур сифатларнинг қарор топишида оиладаги муҳит, оила аъзоларининг психологик жиҳатдан ўзаро яқинликлари, эҳтиёж, қизиқиш ва ҳаётий ёндашувларидаги умумийлик, бир-бирларини ҳар қандай вазиятда қўллай олишлари, ота-оналари томонидан барча фарзандларга нисбатан қўйилаётган талабларнинг ҳамда уларга кўрсатилаётган эътиборнинг бир хил бўлиши оила тарбиясида ижобий натижаларга эришишнинг омиллари саналади. Оилада муайян анъананинг қарор топганлиги, унга оила аъзолари томонидан билдирилаётган ҳурмат, шунингдек кекса авлод вакилларининг шахси, уларннг ижобий сифатлари, меҳнатда эришган (гарчанд у оддий бўлса ҳам) ютуқлари, атрофдагилар билан муносабати борасидаги суҳбат ёки хотираларнинг ташкил этилиши болаларда ҳаётий эътиқоднинг шаклланишини таъминлайди.

Оилада ташкил этилаётган эстетик тарбия болаларда гўзалликни ҳис қилиш, ундан завқланиш, табиат гўзалликларидан баҳра олиш асосида ҳис-туйғу, идрок, тасаввур ҳамда қарашларни юзага келтириш ва уларни ҳаётни севишга ўргатишдек вазифаларнинг ижобий ҳал этилишини назарда тутади. Болалар ёшлигиданоқ сохта гўзалликлар (ярим яланўоч ёки яланўоч бадан, меъёридан ортиқ қўлланилган пардоз, урфга кириб бораётган косметик операциялар “маҳсули”, ўта даражадаги ялтироқ мато ёки тақинчоқлар) гўзалликни тимсоли эмаслигини англаб етишлари лозим. Бола тасаввурида ҳақиқий, табиий гўзаллик (ям-яшил табиат, нафис қор учқуни, нозик гуллар, беўубор осмон, виқорли тоғлар, тиниқ зилол сув булоқлари тонгги мусаффо ҳаво, бепоён далалар, қушлар овози, шарқироқ сув, камалак жилоси, шунингдек очиқ, хушсурат чеҳра, чиройли табассум, ширали овоз. Таъсирчан бадиий ва санъат асарлари, юксак маҳорат билан яратилган ўйинчоқлар, ярашиқли либослар ва бошқалар) нинг намоён бўлиши учун шарт-шароит яратиб бериш мақсадга мувофиқдир. Болаларда ҳақиқий гўзалликни ҳис этиш туйғуси табиат баўрида, музей, кўргазма ва кино-театрларда бўлиш туфайли шаклланади. Шу боис мактабгача тарбия ҳамда бошланўич синф ўқувчилари билан табиат баўрига, кўргазма ва кино театрларга уюштирилган саёҳат ҳамда ташрифлар катта тарбиявий кучга эгадир.

Меҳнат тарбияси ҳам оила тарбиясининг асосий йўналишларидан бири саналади. Шахснинг мустаҳкам тавсиф ва қатъий ирода эгаси бўлиб вояга етишида меҳнатнинг аҳамияти каттадир. Болаларни оилада тўғри тарбиялашда оила хўжалигининг юритиш ишига жалб қилиб туриш ката аҳамият касб этади. Болалар томонидан бажариладган оилавий юмушлар уларнинг жисмоний ва ақлий камолоти даражасидан ортиқ бўлмаслиги, уларни тезда толиқишлари ёки майиб бўлишларига сабаб бўлмаслиги лозим. Болалар зиммасига уларнинг ёши, ривожланиш даражаси, жисмоний қувватига мувофиқ юмушларни тақсимлаб берилиши, берилган топшириқларнинг бажарилишини, уларнинг сифатини катталар томонидан назорат қилиб туриш, бажарилган топшириқларнинг ҳаққоний баҳосига эга бўлиши боланинг меҳнатга бўлган ҳавасини оширади, унда ўз кучига ишончини юзага келтиради.

Оилада мустақил равишда, айрим юмушларнинг ўзаро ҳамжиҳатликка асосланган ҳолда бажарилишига эришиш катта аҳамиятга эга.

Меҳнатни ташкил этишда ота-оналарнинг шахсий намунаси ака-опалар ибрати, шунингдек, ота-онанинг бола билан бирга ишлашлари катта тарбиявий кучга эгадир.

Оиладаги меҳнат болаларни фаросатли бўлишга ишни режали олиб боришга, вақтдан унумли фойдаланишга, тежамкор бўлишга, шунингдек, ўзгалар меҳнати ҳамда инсон меҳнати маҳсули бўлган неъматларни асраб-авайлашга ўргатади.

Оилада, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазасига оид тарбиявий ишлар ҳам ташкил этиладики, бу ҳолда болаларда “инсон-табиат-жамият” тушунчалари ўртасидаги ўзаро мувофиқлик борасидаги ғояларнинг қарор топишига замин ҳозирлайди. Оила муҳитида ташкил этилаётган ҳовли саҳнини супуриб-сидириш, гулзор ташкил этиш, кўчатлар ўтказиш ҳамда уларни парвариш қилиш, ахлатларни сув ҳавзаларига ташламаслик, ўсимлик ва ҳайвонларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш каби ҳаракатлар болаларда табиатни асрашга нисбатан масъуллик туйғуларини шакллантиради.

Оилавий ҳаётнинг меъёрида бўлиши кўп жиҳатдан оила бюджетининг ҳолатига ҳам боғлиқ. Шу боис оила аъзолари меҳнати эвазига яратилаётган моддий маблаўларни тежаб-тергаб, улардан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса болаларни ёшликдан пул билан муомила қилишга ўргатиш, ўзининг шахсий ҳамда оила аъзоларининг буюмлари, шуннгдек, оила аъзолари мулкига нисбатан масъулиятли ёндашишга кўниктириб бориш, имконини беради. Болаларга пулнинг инсон меҳнатига тўланадиган қиймат эканлигини тушунтириб бериш учун оиланинг энг муҳим эҳтиёжлари учун ишлатилиш лозимлигини уқтириш уларнинг иқтисодий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди. Оилада ташкил этиладиган иқтисодий тарбия болаларда иқтисодий саводхонликни ҳамда иқтисодий тафаккурни шалланишида муҳим ўрин тутади. Болаларда иқтисодий тафаккурни ҳосил қилишда ота-она, оиланинг катта ёшли аъзоларининг намунаси катта тарбиявий таъсир кучига эгадир.

Оила шароитида уюштирилаётган суҳбатлар орасида ҳуқуқий мавзудаги суҳбатлар алоҳида диққатга сазовордир. Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли эътиборига ҳавола этилаётган ҳуқуқий мавзудаги кўрсатув мақолалар, эшиттиришлар шунингдек, оммабоп ҳуқуқий адабиётлар ҳамда уларда илгари сурилаётган ғоялар юзасидан ўтказиладиган суҳбатлар, болаларда ҳуқуқий тасаввур, идрок, тафаккур, саводхонлик, фаоллик, масъуллик, эътиқод ва салоҳиятни қарор топишига олиб келади. Оила муҳитида болаларга уларнинг бурчлари тўғрисидаги маълумотларни бериб бориш, ўз навбатида, ҳуқуқлардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб бериш бу борада яхши самаралар бера олади.

Оила болаларда ватанпарварлик, инсонпарварлик туйғуларини ҳосил қилувчи ўзига хос маскан саналади. Болалар “Ватан” “Халқ” тушунчаларнинг моҳиятини дастлаб ана шу масканда ўзлаштириб оладилар. Зеро, оиланинг ўзи Ватанинг бир бўлагидир. Оила шаънини ҳимоя қилиш, уни сақлаш тўғрисида қайғуриш Ватан шаъни, эл-юрт манфаати учун курашиш туйғулари билан узвий боўлиқ бўлишига эришиш оилада ташкил этилаётган ижтимоий-сиёсий тарбиянинг асоси бўлиши лозим.

Юқорида қайд этилган тарзда оила тарбиясини ташкил этиш комил инсонни тарбиялаб вояга етишишиларида ота-она, оиланинг бошқа аъзоларининг дунёқарашлари, ҳаётий ёндашувлари ва маънавий дунёси ўзига хос ўрин тутади. Шунингдек, ота-оналарнинг муайян даражада педагогик билимларга эга бўлишлари ҳам аҳамиятлидир. Оила ва таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган ҳамкорликнинг бош ғояси ота-оналар учун педагогик ёрдам кўрсатишдан иборатдир.Фарзанд дастлабки маълумот ва ижтимоий меъёрларга амал қилиш борасидаги кўникмаларга ҳам оилада одатланади. Чунки оилавий-ижтимоий муносабатлар: хусусан, маданий-маиший, иқтисодий-молиявий, мулкий муносабатлар ҳамда меҳнат фаолиятини ташкил этишда фарзандлар ўзлари сезмаган, моҳиятини тушуниб етмаган ҳолда мазкур муносабатлар жараёнида иштирок этадилар демакки, ижтимоий муносабатлар билан тўқнаш келадилар, натижада бу тарздаги мулоқотларнинг доимий, қисқа муддатларда такрорланиб туришлари учун ота-оналар, фарзандларнинг ҳуқуқ, бурч, мажбурият ва масъулиятларини тушуниб етишга ёрдам берувчи ижтимоий объектив шарт-шароитларни яратади.

;