Yangiliklar

Ички рўйҳатга ва код тизимига олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолар бўлган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳий коррекцион машғулотларни ўтказиш

Мактаб психологларнинг иш режасидаги сентябрь ойи учун мўлжалланган психологик коррекция ва ривожлантириш ишларидаги “Ички рўйҳатга ва код тизимига олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолар бўлган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳий коррекцион машғулотларни ўтказишҳақидаги тўлиқ маълумот.

 

-Ҳурматли психологлар! Сизларга иш режада тақдим этилган коррекция ва ривожлантириш ишларини қандай олиб борилиши кераклиги  ҳақида  маълумот бериб ўтаман.

 

-Мавзуни “Ички рўйҳатга ва код тизимига  олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолар бўлган ўқувчилар билан қандай ишлашдан бошлайман.

 

Тарбияси оғир ўқувчилар деб -  жамиятда қабул қилинган стандарт ва нормалардан оғишган болаларга айтилади. Психологик қийинчиликлар, шунингдек, вақтинчалик ҳиссий бузилишлар ва хулқ-атворнинг бузилишлари кўпчилик болаларда учрайди. Ҳозирги замонда хавфли гуруҳга кирувчи болалар сони ортиб бораётганлигини дунёдаги барча олимлар қайд қилишмоқда.

Ижтимоий психологик муаммоси мавжуд ўқувчилар деб – нотинч, нотўлиқ, ноқобил оилада вояга етаётган ва мазкур муҳит хулқ-атворига салбий таъсир ўтказаётган вояга етмаган ўқувчиларга айтилади.          

  

 -Қайси тоифадаги ўқувчилар таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олинади?  Ички назорат рўйхатига олиш тартиби қандай амалга оширилади ва мазкур жараёнда психологнинг иштироки нималардан иборат бўлади?

 

Қуйидаги тоифадаги ўқувчилар таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олинади:

  • ўрнатилган тартибда ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган назоратсиз ёки қаровсиз қолган;   
  • -таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётганлар;
  • тарбияси оғир, жанжалкаш, гуруҳбозликни тарғиб қилувчилар;
  • мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини мунтазам равишда бузувчи ўқувчилар;
  • нотинч оилалар фарзандлари;
  • таълим муассасаларига тақиқланган буюмлар (ўткир тиғли жисмлар, ўйин картаси, турли зарарли кимёвий моддалар ва пиротехник воситалар, махсус газ сачратувчи мосламалар  маънавият ва хулқига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа предметлар)ни олиб кирган ёки олиб киришга уринганлар;

“Ўқувчи” рейди давомида аниқланганлар;

  • ўқувчилар орасида ўтказилган психологик сўровномалар натижасида руҳий ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланган ўқувчилар.
  • Ўқувчилар таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига бандда қайд этилган қилмишларни хавфлилик ва оғирлик даражасига қараб уч, олти, тўққиз ой ва бир йил муддатга олинади.
  • Ушбу муддат ўқувчининг хулқида ижобий ўзгаришлар кузатилгунга қадар узайтирилиши мумкин.
  • Ўқувчилар билан якка тартибдаги профилактик тадбирларни олиб борувчи масъул ҳодим сифатида синф раҳбари, мактаб психологи тажрибали педагоглардан бир нафари  бириктирилади.

 

Хурматли психологлар! Таълим муассасасининг ички назорат рўйхатида турган ўқувчилар билан ишлаш нималардан иборатлигини кўриб ўтсак:

 

Таълим муассасаси психологининг асосий вазифалари:

 

  • синф раҳбарлари билан биргаликда ўқувчиларнинг “ижтимоий паспорти”ни (ўқувчи ва унинг ота-онаси, оилавий шароити тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар банки) ўқув йили бошида тузиш ва уни тизимли равишда (ҳар чоракда) янгилаб бориш;
  • таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар учун алоҳида йиғма жилдларни шакллантирган ҳолда улар билан тизимли равишда якка тартибда психологик суҳбат (ҳафтада камида 1 марта) ва сўровномалар (1 ойда камида 1 марта) ўтказиш;
  • ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг хулқини ва тарбиясини ижобий томонга ўзгартириш бўйича ҳамда ижтимоий мослаштириш жараёнларини тезлаштириш мақсадида турли психологик методлар орқали уларнинг қизиқиши, қобилияти ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда синф раҳбари билан ҳамкорликда тегишли тадбирларни амалга ошириш;
  • ички рўйхатга олинган ўқувчилар билан амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар натижасида ўқувчиларнинг руҳиятида кузатилаётган ўзгаришлар тўғрисида унинг синф раҳбарини хабардор қилиш;
  • - ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг   фарзанд тарбияси бўйича педагогик-психологик тавсиялар беришдан иборат бўлади.

 

Хулоса қилиб айтганда, ўқувчилардаги психологик хусусиятлар, ривожланишида ўзига хос томонлар, улар ўртасида салбий одатларни олдини олиш ва бошқа масалалар доирасида умумтаълим мактаблари амалиётчи психологлари томонидан қатор тадбирлар, яъни психотренинг ва психокоррекцион ишлар олиб борилиши керак бўлади.

;