Yangiliklar

“Инклюзив таълимда халқаро тажриба ва амалиёт, эришилган натижалар ва уларнинг ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция МАЪЛУМОТИ

Инклюзив таълим-имконияти чекланган болаларнинг таълим соҳасидаги ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган инсонпарвар таълим шакли эканлиги ривожланган давлатлар тажрибасида ўзининг тасдиғини топган. Кейинги йилларда таълим тизимининг барча босқичларини тубдан ислоҳ қилиш, халқаро тажриба ва индикаторларни кенг қўллаш борасида олиб борилаётган ишлар қаторида инклюзив таълимни жорий этиш билан боғлиқ ишлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

2023 йилнинг октябрь куни Тошкент шаҳридаги Courtyard by Marriott меҳмонхонасида ташкил этилган Инклюзив таълимда халқаро тажриба ва амалиёт, эришилган натижалар ва уларнинг ечимлари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан Европа Иттифоқининг “Сурхондарё вилоятида инклюзив таълим, ижтимоий хизматлар ва юридик ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш” аксияси ҳамда “Афғон муҳожирларининг фарзандлари учун таълим ва тарбияда қулай инклюзив муҳит яратиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Халқаро конференциянинг асосий мақсади халқаро тажрибаларга кўра Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш, соҳа мутахассисларининг билим ва салоҳиятини оширишдан иборат.

Ташкил этилган халқаро илмий-амалий конференцияда чет эл тажрибалари ҳам ўрганилиб, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, таълим бўлими раҳбари Алберто Беанколи, Сюрих Педагогика Университети инклюзив таълим бўйича профессори Юдит Холленвегер, К.Д.Ушинский номидаги Ярослав давлат педагогика университети дефектология факултети дефектология ва нутқ терапияси назариясининг тиббий-биологик асослари кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди Галина Рощина, Япония халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (JICA) Ўзбекистондаги “Мактабгача таълимда инклюзив таълим амалиётини кучайтириш” лойиҳаси бошлиғи Кохей Хориба, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси халқаро маслаҳатчиси Дебора Кацман, Беларусия Давлат педагогика университети, Инклюзив таълим институти директори, педагогика фанлари доктори, профессор Вера Хитрюк, Қозоғистон Республикаси, Олмаота шаҳар махсус ва инклюзив таълимни ривожлантириш миллий илмий амалий маркази директори Айкерим Кудеринова, Қозоғистон Республикаси, Олмаота шаҳар махсус ва инклюзив таълимни ривожлантириш миллий илмий-амалий маркази, Ресурс маркази бўлим бошлиғи Елена Егорова, Траянгл илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистондаги филиали бош директори (АҚШ) Джерри Буркхолдер, Россия Федератсияси Санкт-Петербург, псих.ф.н., А.И.Герзен номидаги Р.Д.П.У.нинг Ривожланиш ва тарбия психологияси кафедраси доценти Юлия Пежемская ва Россия Федератсияси “Коррексион педагогика институти” Федерал давлат бюджети илмий муассасаси катта илмий ходими, п.ф.н., доцент, Елена Шиловалар долзарб масалалар юзасидан ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Шунингдек ушбу халқаро илмий-амалий конференцияга Марказга республикамизда ушбу сохада фаолият олиб бораётган 300 нафардан зиёд мутахассислар томонидан мақолалар келиб тушди ҳамда онлайн иштирокчи сифатида барча инклюзив таълим жорий этилган мактаб раҳбарияти ва мутахассислар онлайн тарзда иштирок этишди.

(Маълумот учун: 2023-2024 ўкув йилида республика миқёсида 407 та инклюзив мактабда 736 нафар ўкувчи таълим олмоқда шундан 455 нафар ўғил болалар, 281 нафари қизлар)

;