Yangiliklar

Психологлар учун онлайн ўқувлар ташкил этилди

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан «Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» методистлари ва умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган 363 та умумтаълим мактабларнинг психологлари учун 5-6 январь кунлари Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази билан ҳамкорликда икки кунлик Зоом платформаси орқали онлайн ўқув-семинарлар  ташкил этиш режалаштирилган. Режа асосида 2023 йил 5 январь куни  ташкил этилган ўқув-семинар Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази Ижтимоий психологик хизмат бўлими методисти Г.Юсупова томонидан ўтказилди. Машғулотлар давомида мактаб психологларининг йиллик иш режаларини бажарилиши ҳамда ўқувчилар билан ўтказилаётган сўровнома, методика ва онлайн сўровларни ташкил этиш ҳамда натижаларини шакллантириш тўғрисида тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари психолог томонидан юритиладиган суҳбат дафтарларининг афзаллик томонлари тушунтириб ўтилди. Шу билан биргаликда Навоий вилояти  «Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик хизмат шўба»си раҳбари С.Қўзиева томонидан мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари камид битта касб эгаси бўлишлари учун улар билан профилактик тадбирларни кучайтириш лозимлиги ҳақида фикр-мулоҳаза билдирилди.

Мазкур ўқув семинарда таълим муассасаларида психологик-хизмат ишлари самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу қаратилди.

;