Yangiliklar

Эркаклар ва аёллар, шу жумладан қизлар учун тенг имкониятлар ва тенг ҳуқуқларнинг кафолатлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”да ПФ-81-сонли фармони  ижросини таъминлаш  мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги  Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ҳамда UNICEF халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26-31май кунлари  “Эркаклар ва аёллар, жумладан, қизлар учун тенг имкониятлар ва тенг ҳуқуқларни кафолатлаш мақсадида кенг кўламли маърифий ишларни олиб бориш” лойиҳаси доирасида “Эркаклар ва аёллар, шу жумладан қизлар учун тенг имкониятлар ва тенг ҳуқуқларнинг кафолатлари” мавзусида Фарғона, Андижон, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2 кунлик ўқув семинар тренинглар ташкил этилиб, жами 150 нафар  мактаб психологлари жалб этилиши   режалаштирилган.
             Айни пайтда  Фарғона, Андижон, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўқув семинар тренинглар ўтмоқда.

 

;