Yangiliklar

Тошкент вилояти мактабларидаги таълим сифати танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

Жорий йил 2 июнь куни Халқ таълими вазирлигида Тошкент вилояти туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари билан ўқув йили якунлари ҳамда 2022 йил якунига қадар тизимда амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди. 

Учрашувда бугунги кунда Тошкент вилоятининг имконияти ва салоҳиятидан таълим соҳасида фойдаланишда сусткашликка йўл қўйилаётгани, хусусан, таълим сифати ва мактабдаги маънавий муҳит миллий рейтингларда вилоят республикада энг сўнгги ўринларни қайд этаётганлиги ачинарли эканлиги қайд этилди. 

Туман мудирларига уларнинг шу ҳудуд мактабларининг маънавий-маърифий муҳити, ўқувчилар, педагоглар жамоасига маъсул эканликлари, улар томонидан мактаб даҳлсизлигини таъминлаган ҳолда таълим муассасани турли босимлардан ҳимоя қилишлари зарурлиги айтилди. 

Вилоят халқ таълими бўлими раҳбарларига ушбу ҳудуд ҳокими билан биргаликда мактабларга кўпроқ эътибор қаратилиши, ҳокимларнинг таълимга муносабатини ўзгартириш ҳудуд халқ таълими раҳбарларига бевосита боғлиқлиги ҳамда бу борада ишларни жадаллаштириш зарурати тушунтирилди. 

Учрашувда шунингдек, 132 та мактаб замонавий компьютер-техникаси, 344 та комплект парталар билан таъминланиши лозимлигига қарамай аҳвол ҳали ҳамон ўнгланмаётганлиги, вилоятда мавжуд 121 та таълим сифати паст бўлган мактабларга янгича ёндошув билан эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. 

;