Yangiliklar

“Халқ таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув республика психологлар форуми”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ЗООМ ўқув-амалий семинар ўтказилди.

2022 йил 23 ноябрь куни Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази куни томонидан Вилоят ХТБ методистлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими  методист-психологлари ва амалий тажриба ва халқаро сертификатга эга бўлган тренерлар учун “Халқ таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув республика психологлар форуми”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ЗООМ ўқув-амалий  семинар ўтказилди. Семинар-тренинг аввалида Марказ директори Л.Гайнутдинова сўзга чиқиб, “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида акциясини ўтказиш“Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида акциясини ўтказиш учун тақдим этиладиган иловалар рўйхати:

1.        Таълим муассасаларида “Зўравонликка қарши 16 кун ” кампанияси доирасида ўтказиладиган “Биз зўравонликка қаршимиз” тадбирини ўтказиш намунавий сценарийси;

2.        “Хавфсизлик асослари” йўриқномаси;

3.        “Хавфсизлик асослари” - ота-оналарга Эслатма!!!;

4.        “Эртактерапия олами”;

5.        “Зўравонликни бошидан ўтказган бола билан интервью”;

6.        Бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида Конвенция ва миллий қонунчилик;

7.        Ота-оналарга ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида қисқача қўлланма;

8.        “Нима учун таълим муассасаларида ўқитувчилар биринчи ўринда зўравонлик ҳолатларини билиши зарур?” қисқача қўлланма;

9.        Вояга етмаган ўсмирлар учун зўравонлик ҳақида қисқача қўлланма;

10.      “10 советов, как преодолеть кризис в отношениях”;

11.      Тема родительского собрания и педагогического совета: “Понятие, цель, проявления насилия в семье”;

12.      “Мактабда таъқиб – нима учун бу ўта жиддий муаммо” тақдимот материали;

13.      Руҳий тушкунликдан чиқиш ҳамда ҳаётда муваффақиятга эришиш бўйича тренинг ишланмари;

14.      Ота-оналар йиғилишини ташкил этиш бўйича тавиялар хусусида маълумот берди.

Шундан сўнг машғулотларда “2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида “Зўравонликка қарши 16 кун” кампанияси доирасида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида акциясини ўтказиш, “Халқ таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув республика психологлар форуми”ни ташкил ва ўтказиш ва мазкур Форумда фойдаланиш учун Ижтимоий психологик хизмат ва Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўлимлари томонидан “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” тренинг машғулотини ўтказиш тартиби, “Зўравонликни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва муассасада жавоб қадамлари”, “Мактаб психологларининг фаолиятидаги асосий йўналишлар ва вазифалар”, “ Халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий асослари, уларда белгиланган устувор йўналишлар, вазифалар ва уларнинг мазмун моҳияти” мавзуларида  тайёрланган тақдимот материали ва дастурлари тўғрисида маълумот берилди.

ЗООМ ўқув-амалий семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Марказ ходимлари томонидан жавоб берилди.

 

;