Бугун Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан “Инклюзив таълимнинг долзарб масалалари: муаммо ва уларнинг ечимлари” мавзусида республика илмий амалий конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирилиги Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи. Ф. Ахмедов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспексияси бошлиғи маслаҳатчиси А.Носиров, ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Таълим сектори маслаҳатчиси Я.Чичерина, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази директори В.Алимова, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Педагогика факултети “Махсус педагогика” кафедраси мудири п.ф.д., Ф. Қодирова, Бухоро вилояти Когон шайри 3-сонли инклюизв мактаб директори Г.Назарова, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICAнинг Ўзбекистонда “Мактабгача таълимда инклюзив таълим амалиётини кучайтириш” лойиҳаси раҳбари Коҳеи Ҳорибалар ўз марузалари билан иштирок этдилар.
Конференциясида офлайн тарзда 80 нафар ҳудудлардан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимидаги Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказини методистлари, мактаб директорлари ва бошланғич синф ўқитувчилари, махсус педагоглар (тасдиқланган рўйҳат асосида) ҳамда ЗООМ платформаси орқали онлайн тарзда 485 нафари иштирок этди.