Yangiliklar

ЮНИСЕФнинг чет эллик халқаро тажрибага эга мутахассислари томонидан семинарда иштирок этаётган мутахассисларнинг турли тайзиқ ва зўравонлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш.

2022 йил 5-8 сентябрь кунлари Халқ таълими вазирлиги, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан “Мактабларда ўз жонига қасд қилиш ҳақида хабардорлик, олдини олиш, аралашув ва ундан кейинги чора-тадбирлар  бўйича кўрсатмалар” мавзусида қўлланма ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида яратилган қўлланма  асосида  малакали тренерларни тайёрлаш бўйича тренинглар ўз ишини бошлади.

Ўқув амалий семинарда ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси  раҳбари М. Мамедзаде ва Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази директори Л.Гайнутдинова иштирок этди.

Ушбу ўқув-амалий семинарда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳамда барча вилоят халқ таълими бошқармаларидан масъуллар ва 1 нафар тажрибали психологлар ҳамда  ташхис марказидан 4 нафар методистлар жами 32 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

ЮНИСЕФнинг чет эллик халқаро тажрибага эга мутахассислари томонидан семинарда иштирок этаётган мутахассисларнинг турли тайзиқ ва зўравонлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишдаги билим ва малакалари ҳамда таълим муассасаларида хабардорликни  ошириш ва ўқувчиларда кўникмаларни шакллантириш  бўйича билимлари оширилади.

Семинар- тренинг машғулотларидан сўнг ҳар бир вилоятдан келган масъуллар ва психологлар томонидан умумтаълим мактаблари психологлари  каскад шаклида ўқитилади.

;