Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан Тошкент шаҳар халқ таълими бўлимларидаги «Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб қувватлаш маркази» методистлари ва мактаб амалиётчи психологларининг билим ва малакаларини ошириш, касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этишда уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўқув-амалий семинар-тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.
Бугун 2022 йил 27-сентябрь куни ўқув амалий семинар-тренингнинг иккинчи куни ўз якунига етди. Ўқув-амалий семинар-тренингда таълим муассасаларида "Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш" мавзусида психолог ва педагогларнинг билим ва малака кўникмаларини мустаҳкамлаш борасида амалий семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Машғулотлар Марказ методистлари: С.Раҳимова, С.Алимхўжаева, Ф.Инагамова, Г.Юсупова, Ё.Ўктамова, Д.Камалова, А.Файзуллаев ва Н.Атабаевлар томонидан Тошкент шаҳри халқ таълими бўлимларининг методистлари ва умумтаълим муассасаларида фаолият юртиаётган амалиётчи психологлар учун ўтказилди.
Семинар-тренинг машғулотлари 28-29-сентябрь кунлари давом этади.