Yangiliklar

2020-2025-йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш консепцияси

Андижон вилояти халқ таълими бошқармси томонидан Ўзбекстон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октбрдаги ПҚ-4860-сонли қарори билан тасдиқланган “2020-2025-йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш консепцияси” хамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 10 февраль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ўтказилган 14-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ва Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июнь кунги “2022-2023 ўқув йилида инклюзив таълим жорий этиладиган мактаблар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли макан” мактаб интернатлар учун таянч мактабни белгилаш тўғрисидаги 204-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 6-октябр куни Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 17-умумий ўрта таълим мактабида вилоят семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарга Республика ташҳис маркази инклюзив таълим лабороторияси бўлими методисти – Султонбек Мўминов, вилоят ХТБ шўъба мудири Абдулазиз Қодиров ва инклюзив мактаблар раҳбар ходимлари, амалиётчи психологлар ҳамда бошлвнғич синф ўқитувчилари ташриф буюрдилар. Семинарда инклюзив таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, инклюзив синфларни тўғри ташкил қилиш, замонавий педагогик технология ва методларга оид машғулот ва кўргазмалар тақдим этилди. Мактаб дефектологи инклюзив синфдаги алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчилар билан якка тартибда кўгазмали машғулот ўтиб берди.

Шу куни Андижон шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ташкил эилган коррекцион синфда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ташриф буюрган соҳа мутахассисларига тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

;