Yangiliklar

Инклюзив таълим жараёнларида янги методлар мавзусидаги вилоят семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Андижон шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “2020-2025-йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш консепцияси” ҳамда “2022-2023 ўқув йилида инклюзив таълим жорий этиладиган мактаблар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маcкан” мактаб интернатлар учун таянч мактабни белгилаш тўғрисида”ги 204-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарда Республика ташҳис маркази инклюзив таълим лабораторияси бўлим методисти – Султонбек Мўминов, вилоят халқ таълими бошқармаси шўъба мудири Абдулазиз Қодировлар томонидан вилоят мактабларида  инклюзив таълим синфлари ташкил этилганларидан тегишли мутахассислар учун таълим инклюзив таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, инклюзив синфларни тўғри ташкил қилиш, замонавий педагогик технологияларни қўллаш масалаларда керакли тавсияларни бериб ўтилди.

Шу куни Андижон шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ташкил эилган коррекцион синфда олиб борилаётган ишлар билан танишиб ўтилиб, ташриф буюрган соҳа мутахассислари томонидан тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

;