Yangiliklar

“Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишда психологик ёндашув” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари билан видеоселектор тарзида “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишда психологик ёндашув” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув семинарда  Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг ижтимой психологик хизмат бўлими методисти Самира Рахимова ўз маърузаси билан иштирок этиб, семинарда жами бўлиб, республикадаги 10 130 та умумтаълим мактабларида хизмат олиб бораётган 1 684 нафар  вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар Қатнашди  Ўтказилган ўқув семинари қизиқарли ва инспектор-психологларга учун зарур бўлган маълумотлар билан бойитилган ҳолда олиб борилиб, семинар жараёнида турли психологик машқлар ўтказилди.

Ўтказилган машқлар орқали инспектор-психологлар умумтаълим мактабларида ўқувчиларни психологик ҳолатларини англашлари қайд этилди.

;