Yangiliklar

“Психологик диагностика”, “Психологик коррекция ва ривожлантириш”, “Ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар билан ишлаш”, “Касб-ҳунарга йўналтириш” йўналишларидаги методикалар ташкил этилди.

“Психологик диагностика”, “Психологик коррекция ва ривожлантириш”, “Ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар билан ишлаш”, “Касб-ҳунарга йўналтириш” йўналишларидаги методикалар билан ишлаш, иш ҳужжатларни юритиш, ички рўйхатга олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолари бўлган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳий коррекцион ишлаш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани 40-умумтаълим мактабида тумандаги умумтаълим мактабларининг психологлари ва касбга йўналтирувчи психологлари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.

Семинар давомида Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўлими методисти М.Талипова, Таълим сифатини психологик қўллаб-қувватлаш бўлими методисти Д.Камалова ва Ижтимоий психологик хизмат бўлими методисти Ё.Ўктамовалар томонидан “Касб-ҳунарга йўналтириш”, “Психологик диагностика”, “Психологик коррекция ва ривожлантириш”, “Ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар билан ишлаш”, “Психологик касбий диагностика” йўналишларидаги методикалар билан ишлаш, иш ҳужжатларни юритиш, ички рўйхатга олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолари бўлган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳий коррекцион машғулотларни ўтказиш тартиблари ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўқув семинарнинг асосий мақсади халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини янада яхшилаш ва шу орқали соҳа мутахассисларини салоҳиятини ошириш, сифатли методикалар билан таъминлашдан иборат.

;