Yangiliklar

Халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов Тошкент тумани психологларининг иш фаолиятлари билан танишиб тизимда самарали ишларни ташкил этиш борасида ташкил этилган семинарда ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов Тошкент тумани психологларининг иш фаолиятлари билан танишиб тизимда самарали ишларни ташкил этиш борасида ташкил этилган семинарда ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни психологларининг иш режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишларни тўғри ва тартибли ташкил этишда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан амалий-методик ёрдам кўрсатилиб, шу туманнинг 40 нафар психологлари учун “Касб-ҳунарга йўналтириш”, “Психологик диагностика”, “Психологик коррекция ва ривожлантириш”, “Ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар билан ишлаш”, “Психологик касбий диагностика” йўналишларидаги методикалар билан ишлаш, иш ҳужжатларни юритиш, ички рўйхатга олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолари бўлган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳий коррекцион машғулотларни ўтказиш тартиблари ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўқув семинарнинг асосий мақсади халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини янада яхшилаш ва шу орқали соҳа мутахассисларини салоҳиятини ошириш, сифатли методикалар билан таъминлашдан иборат.

;