Yangiliklar

Ўқув семинарнинг асосий мақсади Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини янада яхшилаш ва шу орқали соҳа мутахассисларини салоҳиятини ошириш, сифатли методикалар билан таъминлашдан иборат.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги  амалиётчи психологларнинг иш режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишларни тўғри ва тартибли ташкил этишда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан амалий-методик ёрдам кўрсатилиб, шу туманнинг 40 нафар психологлари учун “Касб-ҳунарга йўналтириш”, “Психологик диагностика”, “Психологик коррекция ва ривожлантириш”, “Ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар билан ишлаш”, “Психологик касбий диагностика” йўналишларида методикалар билан ишлаш, иш ҳужжатларини юритиш, ички рўйхатга олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолари бўлган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳий коррекцион машғулотларни ўтказиш тартиблари ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

;