Yangiliklar

Халқ таълими вазир ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази мутахассислари томонидан Тошкент тумани психологлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Халқ таълими вазир ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази мутахассислари томонидан Тошкент тумани психологлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни психологларининг иш режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишларни тўғри ва тартибли ташкил этишда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан амалий-методик ёрдам кўрсатилиб, шу туманнинг 40 нафар психологлари учун “Касб-ҳунарга йўналтириш”, “Психологик диагностика”, “Психологик коррекция ва ривожлантириш”, “Ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар билан ишлаш”, “Психологик касбий диагностика” йўналишларидаги методикалар билан ишлаш, иш ҳужжатларни юритиш, ички рўйхатга олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолари бўлган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳий коррекцион машғулотларни ўтказиш тартиблари, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни онгли равишда касб танлашларига кўмаклашиш ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўқув семинарнинг асосий мақсади халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини янада яхшилаш ва шу орқали соҳа мутахассисларини салоҳиятини ошириш, сифатли методикалар билан таъминлашдан иборат.

;