Yangiliklar

“Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусида тренерларни тайёрлаш бўйича 2 кунлик амалий семинар–тренинг

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик–педагогик республика ташхис маркази томонидан тасдиқланган жадвал асосида Тошкент шаҳар мактабларида фаолият юритаётган психологларни билим-малакаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусида тренерларни тайёрлаш бўйича 2 кунлик амалий семинар–тренинг ўтказилди.  

       Тренингни биринчи куни давомида марказ методисти С. Рахимова томонидан кимёвий қарамлик-гиёҳвандлик, гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш, алкоголизм, вояга етмаганлар ўртасида психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олишда, психолог ва ўқитувчиларга қўйиладиган асосий вазифалар, талаблар тўғрисида   назарий ва амалий билимлар бериб борилди.

;