Yangiliklar

“Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусида тренерларни тайёрлаш бўйича 2 кунлик амалий семинар–тренинг ўз якунига етди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик–педагогик республика ташхис маркази  томонидан   тасдиқланган жадвал асосида Тошкент шаҳар умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган  психологларнинг билим, кўникма ва малакаларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида  “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини  олиш” мавзусида тренерларни тайёрлаш бўйича 2 кунлик амалий семинар–тренинг ўз якунига етди.

      Тренинг давомида   марказ методисти  С. Раҳимова томонидан психоактив моддалардан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ишлашнинг асосий йўналишлари  тўғрисида   назарий ва амалий билимлар бериб борилди. Мактаб амалиётчи психологларга услубий ёрдам кўрсатилди. Мазкур тренинг машғулотлари ўқув амалий семинарда иштирок этган тренерлар орқали Тошкент шаҳридаги барча мактабларда давом эттирилади.

;