Yangiliklar

Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 06-164-сонли “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-244-сонли қарори ижроси бўйича чора-тадбирлар режасининг 2/(9)-бандининг ижроси юзасидан Халқ таълими вазирлигининг  ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик–педагогик республика ташхис марказининг 2022 йил 27 июн 31-сонли буйруғининг  2-бандини ижросини таъминлаш мақсадида 2022  йил 25 октябрь  куни тасдиқланган жадвал асосида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган   психологларнинг билим-малакаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини  олиш” мавзусида 45 нафар психологлар учун  амалий семинар–тренинг машғулотлари ўтказилди.


Семинар-тренинг  Марказ методистлари  С. Рахимова ва Г.Юсупова томонидан ўтказилиб, машғулотлар давомида кимёвий қарамлик-гиёҳвандлик, гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш, алкоголизм, вояга етмаганлар ўртасида психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олишда психолог ва ўқитувчиларга қўйиладиган асосий вазифалар, талаблар ҳамда психоактив моддалардан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ишлашнинг асосий йўналишлари  бўйича  психологларнинг билим, малака ва кўникмалар оширилиб, тренер сифатида ўқитилди. 


Семинар давомида назарий билимлар амалий машғулотлар орқали бойитилди. Келгусида мазкур жараён 45 нафар тренерлар томонидан Тошкент вилоятида давом эттирилади.

;