Yangiliklar

Наманган вилоятида мутахассислар иштирокида ўтказилган мулоқотларда ўқувчи-ёшлар ўртасидаги маънавий-маърифий ишлар, ёшлар тарбияси, одоби ва ахлоқий фазилатларига эътибор қаратилди

Наманган вилоятнинг Наманган шаҳар, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларидаги умумтаълим даргоҳларида икки кун мобайнида давом этган ўқув-амалий семинар-тренинглар маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ долзарб масалаларни қамраб олди. 


Жараёнларда таълим муассасаларида  «Психологик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш», «Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш» шунингдек, таълим муассасаларида «Ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан ишлаш», «Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш» мавзуларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан умумтаълим масканлари психологлари ва маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига маҳорат дарслари ўтилди.


Ушбу ўқув семинарларида жами 680 нафар тингловчилар иштирок этди. Иштирокчилардан 370 нафарини психологлар, 310 нафарини эса маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини ташкил этди. Бундан ташқари барча туман (шахар)лардан таклиф этилган тренир психологлар учун «Психоактив моддаларга карамликни олдини олиш» мавзусидаги тренерларни тайёрлаш тренинг машғулотлари ўтказилди.

;