Yangiliklar

“Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” психологларнинг билим-малакаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида

Халқ таълими вазирлигининг 13.05 2022 йил 06-164-сонли “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-244-сонли қарори ижроси бўйича чора-тадбирлар режасининг 2/(9)-банди ижроси,  Халқ таълими вазирлигининг ҳузуридаги  Республика ташхис марказининг 27.06.2022 йил 31-сон буйругига асосан Тошкент вилояти Нурафшон шахридаги умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган психологларнинг билим-малакаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини  олиш” мавзусида психологлар учун  амалий семинар–тренинг машғулотлари ўтказилди.Семинар-тренингни Ш.Акбарова ва Д.Батирбековалар томонидан ўтказилди. Машғулотда кимёвий қарамлик,гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, алкоголизм, вояга етмаганлар ўртасида психоактив моддаларга қарамликни олдини олишда психолог ва ўқитувчиларга қўйиладиган асосий вазифалар ҳамда ишлашнинг асосий йўналишлари  бўйича  психологларнинг билим, малака ва кўникмалар ошириш максадида утказилди.

;