Yangiliklar

“Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини  такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”  Семинар-тренинг 1-ИДУМ ва 17-мактаб психологлари томонидан ўтказилиб, машғулотлар давомида

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 06-164-сонли “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини  такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-244-сонли қарори ижроси бўйича чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан Халқ таълими вазирлигининг  ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик–педагогик республика ташхис марказининг 2022 йил 27 июн 31-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2022  йил 27 октябрь  куни тасдиқланган жадвал асосида Тошкент вилояти Пискент туманида  фаолият юритаётган психологларнинг билим-малакаларини кенгайтириш  мақсадида “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини  олиш” мавзусида семинар–тренинг машғулотлари ўтказилди.
Семинар-тренинг 1-ИДУМ ва 17-мактаб психологлари томонидан ўтказилиб, машғулотлар давомида кимёвий қарамлик-гиёҳвандлик, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, алкоголизм, вояга етмаганлар ўртасида психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олишда психолог ва ўқитувчиларга қўйиладиган  вазифалар мавзусида билимлар берилди.

;