Yangiliklar

“Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусида психологлар учун амалий семинар–тренингда машғулотлари ўтказилди.

Халқ таълими вазирлигининг  ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик–педагогик республика ташхис марказининг методисти С. Рахимова томонидан  2022  йил 1  ноябрь   куни  Андижон вилоятида  умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган   психологларнинг билим-малакаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини  олиш” мавзусида 34 нафар психологлар учун  амалий семинар–тренингда машғулотлари ўтказилди.


Семинар-тренинг   машғулотлар давомида кимёвий қарамлик-гиёҳвандлик, гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш, алкоголизм, вояга етмаганлар ўртасида психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олишда психолог ва ўқитувчиларга қўйиладиган асосий вазифалар, талаблар ҳамда психоактив моддалардан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ишлашнинг асосий йўналишлари  бўйича  психологларнинг билим, малака ва кўникмалар оширилиб, тренер сифатида ўқитилди. 


Семинар давомида назарий билимлар амалий машғулотлар орқали бойитилди. Келгусида мазкур жараён 34 нафар тренерлар томонидан Андижон вилоятида давом эттирилади.

;