Yangiliklar

Тошкент вилояти Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳрининг психологларига ўқув семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳрининг 35 нафар психологлари учун ишларни тўғри ва тартибли ташкил этиш, иш режада белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг малакали мутахассислари бошчилигида ўқув семинар ташкил этилиб, амалий-методик ёрдам кўрсатилди.

Мазкур ўқув семинарда халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида “Мактаб психологларининг фаолиятидаги асосий йўналишлар ва вазифалар”, “Болаларга нисбатан зўравонлик. Зўравонлик турлари”, “Мактабларда ўз жонига қасд қилиш ҳақида хабардорлик, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш, аралашув ва ундан кейинги чора-тадбирлар бўйича кўрсатмалар” ва "Халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий асослари, уларда белгиланган устувор йўналишлар, вазифалар ва уларнинг мазмун моҳияти" мавзулари орқали мутахассисларнинг салоҳияти, билим, кўникма ва малакалари оширилди.

Семинар давомида психологлар ўзларини  қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.

;