Вилоятимизнинг Чиноз туманидаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Тумандаги мавжуд 48-та умумий ўрта таълим муассасасида корхона-ташкилотлар, олий таълим муассасалари, ИИБлари билан ҳамкорликда тўгараклар, ўқув машғулотлари, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Куни кеча тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мутасаддилари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Машғулотлар сўнггида намунали иштирок этган ўқувчиларга мақтов ёрлиғлари топширилди.