Yangiliklar

Гурлан туманида "Халқ таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув" мавзусида республика форуми ўтказилди

Жорий йилнинг 6 декабр куни Халқ таълими бўлимига қарашли 36-умумий ўрта таълим мактабида “Халқ таълими тизимидаги психологик хизмат йўналишида инновацион ёндашувни жорий этиш” мавзусидаги республика  психологлар форуми ўтказилди. Ушбу форумда  методист-психолог Д. Сапарбоева Маънавий-ахлоқий шўъбаси мудири Ф. Сапарова  ҳамда тумандаги  45 нафар  фаол  психологлари иштирок этишди.

Форум жараёнида тизимда ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий ва интеллектуал ривожланишини таъминлашда, олиб борилаётган психологик хизмат ҳамда касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий шакл ва услубларини жорий этишда ютуқларга эришган жами 10 нафар амалиётчи психологлар  Республика ташхис Маркази томонидан берилган совғалар,туман касаба уюшмаси томонидан совғалар ва халқ таълим бўлими томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди.

;