Yangiliklar

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида республика психологлар форумининг туман босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 13-декабр санасида Тупроққалъа туман Халқ таълими бўлимига қарашли 18-сон умумтаълим мактаби биносида  "Халқ таълими тизимидаги психологик хизмат йўналишида инновацион ёндашувни жорий этиш" мавзусидаги республика психологлар форумининг туман босқичи ўтказилди.

Форумда туман халқ таълими методист-психолог Н.Юсупова Тупроққалъа туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Ш. Сапарова ҳамда умумтаълим мактаблари  амалиётчи психологлари иштирок этишди.

Халқ таълими тизимида психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришдаги самарали меҳнатлари ва ёш авлодни ижтимоий ва интелектуал ривожланишини таъминлашда замонавий услуб ва шаклларини жорий этишда ютуқларга эришган амалиётчи психологлар туман халқ таълими бўлими томонидан ташаккурномалар билан тақдирландилар.

;