Yangiliklar

Тўрткўл туман халқ таълими бўлими тасаруфидаги 40-сон мактабда "Таълим муассасаларида психоактив моддаларга қарамликни олдини олиш"

Тўрткўл туман халқ таълими бўлими тасаруфидаги 40-сон мактабда "Таълим муассасаларида психоактив моддаларга қарамликни олдини олиш"   бўйича  мактаб амалиётчи психологлари учун семинар тренинг бўлиб ўтди. Семинар тренингда 40-сон мактаб 10-синф ўқувчилари томонидан психотроп моддаларнинг инсон учун зарарли томонларини саҳна кўринишида кўрсатиб бердилар.  Машғулотда барча психологлар   катта қизиқиш билан актив иштирок этдилар. Шу билан бир қаторда психологлар 40-сон мактаб психологларининг тренинг хонаси,унинг безалиши,ҳужжатларнинг юритилиши,мактаб жамоасининг иш фаолияти билан яқиндан танишиб,тажриба алмашдилар

;