Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказида жорий йилнинг 19-декабр куни Марказ методист-психологлари учун UNICEF халқаро ташкилоти мутахассиси Жамила Хакимова томонидан "Эффективная работа операторов Call-центра Детского телефона доверия" мавзусида ўқув семинар тренинги бўлиб ўтди. Тренинг давомида Болалар ишонч телефони фаолиятини юритиш тартиблари, ҳамда Болалар ишонч телефонини ташкил этишда ҳодимларнинг лавозим вазифалари ва талаблари борасида тушунчаларга эга бўлинди. Шунингдек, ўқув семинарида кичик гуруҳларда ишлаш билан биргаликда мавзу бўйича олинган билимлар мустаҳкамланди.