Жорий йилнинг 21декабрь куни Қорақалпоғистон республикасининг Тўрткўл туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида туманнинг барча амалиётчи психологлари учун "Психотроп моддаларга карамликни олдини олиш" мавзуси бўйича навбатдаги семинар-тренинг машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотда 1-сон ҳамда 68 - сон мактабларининг психологлари тренерлик килди. Тренинг машғулоти давомида психологларга психоактив моддаларнинг ёшлар психикаси ва организмига зарарли таъсирлари ҳамда салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунчалар билан танишдилар, шунингдек семинар давомида гуруҳларда ишлаш жараёнида мавзу бўйича билимлар мустаҳкамланди.