Жорий йилнинг 22 декабрь куни Кармана тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган психологлар учун «Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш» мавзусида ўқув-амалий семинар тренинги ташкил этилди. Ушбу ўқув-амалий семинарида мактаб психологларига вояга этмаганлар ўртасида психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича ишларда психолог ва ўқитувчиларга қўйиладиган асосий талаблар, ўқувчиларнинг психологик ва ёш хусусиятлари ва девиант ва адекват хатти-ҳаракатлар тўғрисида тушунчалар берилди.