Yangiliklar

Андижон вилоятнинг Андижон шахар, Андижон, Булокбоши ва Асака туманларидаги умумтаълим муассасаларида икки кун мобайнида давом этган ўқув-амалий семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

       Андижон вилоятнинг Андижон шахар, Андижон, Булокбоши ва Асака туманларидаги умумтаълим муассасаларида икки кун мобайнида давом этган ўқув-амалий семинар-тренинглар маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ долзарб масалаларни қамраб олди.

Жараёнларда таълим муассасаларида  “Психологик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш”, “Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш” шунингдек, таълим муассасаларида “Ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан ишлаш”, “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш” мавзуларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистлари Самира Раҳимова ҳамда Гулбаҳор Юсупова томонидан умумтаълим масканлари психологлари ва маънавий-маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига маҳорат дарслари ўтилди.

       Ушбу ўқув семинарларида жами 557 нафар тингловчилар иштирок этди. Иштирокчилардан 332 нафари психологларни, 225 нафари маънавий-маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини ташкил этди. Бундан ташкари барча туман (шахар)лардан таклиф этилган тренир психологлар учун "Психоактив моддаларга карамликни олдини олиш" мавзусидаги тренирларни тайёрлаш тренинги утказилди.

;