Yangiliklar

Психологлар учун онлайн-семинар ташкил этилди

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан «Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» методистлари ва умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган 363 та умумтаълим мактабларнинг психологлари учун 5-6 январь кунлари Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази билан ҳамкорликда онлайн ўқув-семинарлар ташкил этиш режалаштирилган. Режа асосида 2023 йил 5 январь куни ташкил этилган ўқув-семинар Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази Ижтимоий психологик хизмат бўлими методисти Г.Юсупова томонидан ўтказилди. Машғулотлар давомида мактаб психологларининг йиллик иш режаларини бажарилиши ҳамда ўқувчилар билан ўтказилаётган сўровнома, методика ва онлайн сўровларни ташкил этиш, психолог томонидан юритиладиган суҳбат дафтарларининг афзалликлари тушунтириб ўтилди.

;