Yangiliklar

Фарғона вилоятнинг Фарғона шахар, Марғилон шахар, Учкўприк Данғара туманларидаги умумтаълим даргоҳларида икки кун мобайнида ўқув-амалий семинар-тренинглар давом этган.

Фарғона вилоятнинг Фарғона шахар, Марғилон шахар, Учкўприк Данғара туманларидаги умумтаълим даргоҳларида икки кун мобайнида давом этган ўқув-амалий семинар-тренинглар маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ долзарб масалаларни қамраб олди.

Жараёнларда таълим муассасаларида  “Психологик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш”, “Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш” шунингдек, таълим муассасаларида “Ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан ишлаш”, “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш” мавзуларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистлари Самира Раҳимова ҳамда Гулбаҳор Юсупова томонидан умумтаълим масканлари психологлари ва маънавий-маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига маҳорат дарслари ўтилди.

Ушбу укув семинарларида жами 366 нафар тингловчилар иштирок этди. Иштирокчилардан 183 нафари психологларни, 183 нафари маънавий-маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини ташкил этди.

;