Наманган вилояти Косонсой туман ХТБга қарашли 13-умумтаълим мактабининг амалиётчи психологи Боронова Шамсия томонидан "Педагоглар ўртасида касбий-стрес, эмоционал сўниш ҳолатларини олдини олиш" ва "Педагогик жамоада соғлом ижтимоий-психологик муҳитни ташкил этиш" мавзусида тренинг машғулотлар ўтказилди. Машғулот давомида соғлом ижтимоий-психологик муҳит таркиби, белги ва омиллари, хусусиятлари, "Касбий сўниш" синдроми, унинг келиб чиқиш сабаблари касбий сўниш профилактикаси ҳақида маълумотлар берилди.