Жорий йилнинг 19-20 январь кунлари Фарғона вилояти Фурқат тумани ХТБ га қарашли 7-умумий ўрта таълим мактаб психологи Феруза Содиқова томонидан мактабнинг пегагог ва техник ҳодимлари «Ҳаёт гўзал - яшаш учун минг бир сабаб", "Ижтимоий психологик муаммоси мавжуд ўқувчилар билан самарали дарс жараёнларини ташкил этиш" мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказилди.
Машғулотларни ўтказишдан кўзланган мақсад: педагог ҳодимлар ўтасидаги психологик муҳитни яхшилаш, улар орасидаги мулоқатчанликни ошириш шунингдек, тарбияси оғир, хулқ-атворида салбий ўзгаришлар юзага келган ўқувчилар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Психолог томонидан мавзу моҳиятини янада тушунарли ва қизиқарли бўлиши учун бир неча психологик ўйин, машқлар ўтказилди.
Тренинг якунида иштирокчиларга психологик тавсия ва маслаҳатлар берилди.