Yangiliklar

Жиззах вилоятида психологик тренинг машғулотлари ўтказилмоқда

2023 йилнинг 20 январь куни Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ХТБга қарашли 1-сонли мактабнинг амалиётчи психологи Ботирова Пардагул томонидан мактабнинг педагог ходимлари учун "Мен ўзим" дастури асосида "Муносиб ҳаёт формуласи", "Бизнинг кучли ва заиф томонларимиз" мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад: иштирокчиларда шахснинг ўз-ўзини таҳлил қилиш ва англаши орқали ўзгалар билан самарали мулоқотни йўлга қўя олиши ҳақидаги кўникмаларни шакллантириш шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчилар орасида юзага келадиган салбий муносабатларнинг олдини олиш ва ижобий муҳитни шакллантиришдан иборат.

;