Жорий йилнинг 24 январь куни Фарғона вилояти Фурқат тумани ХТБ га қарашли 7-умумий ўрта талим мактаб психологи Ферузахон Содиқова томонидан мактабнинг 5-6-синф ўқувчилари билан «Ким чаққон» «Ўзингни англа» мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказилди.
Машғулотларни ўтказишдан кўзланган мақсад: Ўқувчиларда ўзини тушуниш, эпчилик,чаққонлик, билиш жараёнларини ривожлантириш ,психологик муҳитни яхшилаш, улар орасидаги мулоқатчангликни ошириш шунингдек, ҳулқ-атворида юзага келиши мумкин бўлган салбий ўзгаришларни ўз вақтида бартараф этишдан иборат.
Психолог томонидан мавзу моҳиятини янада тушунарли ва қизиқарли бўлиши учун бир неча психологик ўйин, машқлар ўтказилди. Тренинг якунида ўқувчиларга психологик тавсия ва маслаҳатлар берилиб, позитив кайфият улашилди.